Концерт ва кўргазмали чиқишлар билан ўтган тадбирда Олий Мажлис палаталари ва ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналарнинг ҳарбий атташелари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган юқори мартабали амалдорлар, чапдан: Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Сенат раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ва унинг ўринбосари Ботир Турсунов, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, ПДХХ собиқ раиси Баҳодир Тошматов.

Тадбир аввалида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда “Амир Темур марши” саҳна чиқиши намойиш этилди.

Хизмат давомида ҳалок ҳарбий хизматчилар хотирланди. Фахрийларга гуллар берилди.