Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов немис матбуотида раддия эълон қилинишига эришди
Германиядаги етакчи ОАВ ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор тузатишга мажбур бўлди, деб ёзади Berliner Zeitung.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Германияда Бавариядаги бир нечта уйда кенг кўламли тинтувлар ўтказилган эди. Немис матбуоти уларни 2022 йил февралидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмонов билан боғлаган. Хусусан, Германиянинг энг йирик DPA ахборот агентлиги тинтув қилинган «Тегернзее кўлидаги уй»нинг эгаси Алишер Усмонов эканлигини таъкидлади. Маълум бўлишича, Усмонов Германияда пул ювиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айбланмоқда. Бироқ, Berliner Zeitung нашрининг ёзишича, немис расмийларининг бу даъволари бўйича жамоатчиликка ҳали ҳеч қандай далил тақдим этилмаган. Тадбиркорнинг ўзи Германиядаги кўчмас мулк эгаси эмаслигини таъкидлаб, барча айбловларни дарҳол рад этди. Аслида, у объектлардан ижара асосида фойдаланган.
Ўтган ҳафта Алишер Усмоновнинг адвокатлари DPA ва унинг хабарини қайта нашр этган бошқа ОАВни ўз маълумотига тузатиш киритишга мажбур қилишга муваффақ бўлганлиги маълум бўлди. DPA ва ундан кейин бир неча ўнлаб немис нашрлари ўзларининг сентябрь материалларига ўзгартиришлар киритди. Усмонов вакилларидан судгача даъволар олгандан сўнг Усмонов ҳақидаги мақолалари олиб ташланганини Германиянинг энг йирик интернет-ресурсларидан бири web.de ва Funke медиагуруҳига тегишли Westfalenpost газетаси хабар қилган.
Бироқ, Усмоновнинг адвокатлари нафақат немис матбуотини мағлуб этишга муваффақ бўлишди: nuz.uz маълумотларига кўра, улар Мюнхен прокуратурасини ўз веб-сайтидан Усмоновга нисбатан ишончсиз айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашга ҳам мажбурлаган.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025