“Онаси ундан имтиҳонда хато қилишини сўраган” — Президент мактабига 2-ўринда кирган олис қишлоқ қизалоғи ҳақида
Айжамал Сакбергенова Қорақалпоғистоннинг олис қишлоғидаги мактабда ўқиган бўлса ҳам, юқори натижа билан Нукусдаги президент мактабига кира олган. Турмуш ўртоғи вафот этиб, икки фарзанди билан бева қолган онаси эса моддий имконияти бўлмагани сабаб Айжамалнинг президент мактабида ўқишини тасаввур ҳам қила олмасди.

Айжамал Сакбергенова
Нукус шаҳридаги президент мактаби ўқувчиси Айжамал Сакбергенова жуда истеъдодли. У бу ерга ўқишга киргунча Қорақалпоғистоннинг олис қишлоғидаги мактабда таълим олган.
Ўқитувчилар оиласида туғилган Айжамал 1-синфда ўқиган вақтидаёқ 4-синф масалаларини бемалол ишлай оларди. Лекин оиладаги вазият туфайли онаси унинг имтиҳондан ўтишини хоҳламаган. Турмуш ўртоғи вафот этган аёл болаларини ёлғиз боши билан катта қилаётгани сабаб қизи Айжамал унинг асосий ёрдамчиси эди.
Айжамал ўқишга қизиқиши жуда юқори бўлса-да, оилада катта фарзанд экани сабаб укасига қараб, ёлғиз онасига ёрдам бериб келган. Шунинг учун имтиҳон топшираётган пайти ҳам онаси уни мактаб-интернатга юбормаслигини билар эди. Лекин қизалоқ билимини синаб кўриш учун онасидан рухсат олади. Онаси Айжамалга имтиҳонларда саволларнинг бир нечтасини атайлаб хато ишлаш шарти билан рухсат берди. Шунга қарамай, у тенгдошлари орасида иккинчи ўринда ўқишга қабул қилинди.
“Бошида мактабга ҳужжат топширишига қаршилик қилгандим. Сабаби Нукусга бориб ўқишга шароитимиз йўқ эди. Майли, шунда ҳам кўнгли қолмасин деб ҳужжат топширишига рухсат бердим ва у имтиҳонлардан ўтди. Айжамалнинг бу даражага етишига ёрдам берган бошланғич синфдаги инглиз тили, математика фани ўқитувчиларига миннатдорчилик билдираман”, дея интерьвю берганди Айжамалнинг онаси имтиҳон натижалари чиққач.
Айжамал таҳсил олган мактаб ўқитувчилари ҳам унинг ютуғидан жуда хурсанд бўлишган. Бутун республика ўқувчилари орасида 2-ўринда мактабга қабул қилиниш кичкина натижа эмас.
“Айжамал қизимизнинг мактабга қабул қилиниши педагогик жамоамизга улкан хурсандчилик олиб келди. Унинг бу натижага эришишида онасининг ҳиссаси катта деб биламан. Айжамалнинг онаси ҳам ўқитувчи, биз билан ишлайди. Қизининг таълимига алоҳида эътибор беради”, дейди Айжамалнинг ўқитувчиси.
Ҳозирда Айжамал Нукусдаги президент мактабида ўқияпти. Иқтидорли қизча билан суҳбатимизни яқин орада ўқишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

08:49 / 04.06.2025
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди

19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди

07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди

19:59 / 05.04.2025