Митти вужудидаги оққон касаллиги билан курашаётган болажонлар учун даво муолажасини бошдан ўтказиш ҳам осон эмас. Лекин шу муолажа учун ота-онаси маблағ тополмай қийналаётганини кўриш янада оғриқли.
“Ая, ўлгим келмаяпти”
Жаҳонгирнинг аҳволи шу даражада оғир эдики, докторлар Тошкентгача етиб келишига ҳам гумон қилишди. Лекин Сурхондарёда олиб қолишнинг ҳам фойдаси бўлмади.
“Аҳволи шу даражада эдики, таърифлаб беролмайман. Худога шукр, бир амаллаб пойтахтга етиб келдик. Даволанди, мана ҳозир тўртинчи курсдамиз. Шу ҳолатга етиб келиши ҳам осон бўлмади. Аҳволи оғирлашиб, неча маротаба реанимацияга тушиб қолди”, дейди Дилдора опа кўз ёшларини тиёлмай.
Беш ойлик чақалоғини ташлаб, катта ўғли Жаҳонгирни даволатишга олиб кетган онаизор кичик фарзандининг ёшига тўлишини ҳам, энг ширин даврларини ҳам кўролмаганидан ўкинади. Жаҳонгирнинг “ойижон, мен яшагим келади, ўлишни хоҳламайман”, деган сўзлари эса онаизорнинг юрагини янада кўпроқ ўртайди.
Жаҳонгир Жўраевга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0440 8893 7706 отаси Абулқосим Маҳамадиев номида
Виза: 4073 4200 1009 2637 отаси Абулқосим Маҳамадиев номида
Манзил: Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, Зарбдор маҳалласи, Ёшлик кўчаси 14-уй.
“Ҳамма нарсамизни сотиб бўлдик”
Элбек ҳам беш ойдан бери гематологияда даволаниш муолажаларини олади. Бир ҳафта шифохонада бўлса, бир ҳафда квартирада туришади.
“Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин экан. Ичингиздан зардоб ўтади, сиртингизга чиқаролмайсиз. Болам кўрмасин деб йиғлолмайсиз ҳам. Бир ёқда моддий етишмовчилик...
Барча нарсамизни сотиб, камига кредит олиб келганмиз. Ойига 400 доллардан квартира турамиз. Дадаси кунлик ишларга чиқиб келаётган эди. Қор ёғиб, ҳаво совиб шунга ҳам чиқолмай қолди. Бирда етиб, бирда етқизолмай, дорихоналардан ҳам қарз бўлиб кетдик”, дейди Элбекнинг онаси кўз ёшларини артиб.
Элбек Эргашевга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0423 8216 9463 отаси Ойбек Ҳасанов номида











