Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар:

Алимбай Мирзамбетов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз);

Даулеткелди Надирбаев (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, АТ “Халқ банки” Тахтакўпир филиали юристи);

Камал Ешжанов (1999 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз);

Муратбай Пирлепесов (1978 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибдаги тадбиркор);

Адилбек Сариев (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ёлланма ишчи);

Нусрет Бауетдинов (1970 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз);

Алйшер Шарапов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишчи);

Онгарбай Мамутов (1966 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, 2-гуруҳ ногирони);

Замирбек Тажимуратов (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз);

Тимурбек Исмаилов (1997 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, 12-сонли мактаб ўқитувчиси);

Расул Султаниязов (1990 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Trans Less” МЧЖ ишчиси);

Омирбек Курбанов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади);

Рахимжан Жумабаев (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати – қорақалпоқ, такси ҳайдовчиси);