Унда Тошкент давлат ахборот технологиялари университетида Глобал IT-бизнес дастурини йўлга қўйиш, Living Lab ёндашуви асосида IT-бизнеснинг саноат-академик ҳамкорлик дастурини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида STEP (Ўзбекистонда стартап ва технологиялар экотизимини илгари суриш дастури) доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар, олий таълим муассасаларида рақамли таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий сиёсат, Жанубий Корея ҳукумати ва корхоналари билан ҳамкорлик йўналишлари каби масалалар хусусида фикр алмашилди.

Ҳозирги кунда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда STEP дастури доирасида 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда.