Ўзбекистон | 13:13 / 16.02.2023
77876
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ўқув йилида 14 та йўналишга сиртқи таълим учун қабул бўлмайди

Келгуси ўқув йилида 14 та йўналишга сиртқи таълим учун қабул бўлмайди, бошқа йўналишлар учун 5 йиллик педстаж талаб қилинади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, президентнинг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сонли қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қуйидаги 14 та таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди:

60110600 — Математика ва информатика
60110700 — Физика ва астрономия
60110800 — Кимё
60110900 — Биология
60111000 — География ва иқтисодий билим асослари
60111400 — Ўзбек тили ва адабиёти
60111500 — Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)
60111600 — Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили
60111700 — Ўзга тилли гуруҳларда рус тили
60111800 — Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
60112000 — Чақириққача ҳарбий таълим
60112500 — Мактаб менежменти
60112600 — Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)
60112700 — Махсус педагогика (фаолият турлари бўйича)

Юқоридаги кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Мавзуга оид