Президент соврини учун энг яхши стартап танлови ўтказилади
Ҳукумат қарори билан Президент соврини учун “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” (President Tech Award) танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Фото: Shutterstock
Низомга кўра, танлов 2023 йил майдан ҳар йили қуйидаги 5 та асосий ҳамда 1 та махсус йўналиш бўйича ўтказилади:
- сунъий интеллект технологиялари;
- ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар;
- ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари;
- тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
- компьютер ва мобил ўйин дастурлари.
Танловнинг асосий йўналишларида 30 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари бир жамоа таркибида (3–8 киши) қатнашади.
Махсус йўналишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларда ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам (3–5 киши) иштирок этиши мумкин.
Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:
- асосий йўналишлар бўйича – жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;
- махсус йўналиш бўйича – ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан.
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
5 та асосий йўналиш бўйича:
1-ўрин учун – 100 минг АҚШ доллари;
2-ўрин учун – 50 минг АҚШ доллари;
3-ўрин учун – 30 минг АҚШ доллари;
Махсус йўналиш бўйича (битта) – 100 минг АҚШ доллари.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
12 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:46
-
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади
Ўзбекистон | 22:38
-
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
Фан-техника | 22:14
-
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
Жамият | 22:10
Мавзуга оид

19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади

18:57 / 16.10.2024