Тадбиркорлар ва асосчилар олдида танлов бор: стартапнишахсий маблағлар ҳисобидан ривожлантириш ёки ташқикапитал жалб қилиш. Ривожланиш тезлиги шунга боғлиқ.Биз Ўзбекистондаги йирик венчур фондларнинг барча раундларини таҳлил қилиб, қайси фонд стартапга кўпроқ инвестиция киритиши, кимга мурожаат қилиш кераклиги ва қанча маблағ жалб қилиш мумкинлиги борасида умумий манзарани шакллантирдик. Маълумотлар айни пайтда ўзбек стартапининг портрети бўйича сўров ўтказаётган Stanbase’дан олинган.
Ҳар бир фонд нечта раунд ёпди ?

127 та раунддан 80 таси pre-seed, 42 таси seed, 4 таси Series A босқичига тўғри келди ва 1 та раундда серия кўрсатилмаган. Демак, бугунги кунда Ўзбекистон венчур бозорининг асосий босқичи pre-seed ҳисобланади.
Қайси фонд pre-seed-стартапга мос келади?
Ўнта фонддан саккизтаси pre-seed’да ишлайди. Қуйидагилар бошқаларга нисбатан фаол:
● Aloqa Ventures: 36 раунд, медиан чек $20 минг, диапазон $10 дан $300 минггача
● IT Park Ventures: 17 раунд, медиан чек $50 минг, диапазон $5 дан $150 минггача
● UzVC: 7 раунд, медиан чек $100 минг, диапазон $30 дан $150 минггача
● Yoshlar Ventures: 7 раунд, медиан чек $30 минг, барчаси Ўзбекистонда.
● CS//Angels: 6 раунд, медиан чек $36 минг
● UC Ventures: 3 раунд, медиан чек $100 минг
Агар стартап энг дастлабки босқичда бўлиб, $15–30 минг сўраса, рўйхатдаги деярли ҳар қандай фонд мос келади. Агар асосчи pre-seed босқичидаёқ $100 минг сўраса, унда асосий мурожаат қилинадиган фондлар UzVC ва UC Ventures бўлади, камроқ ҳолларда эса Aloqa ва IT Park’нинг юқори диапазони мос келади.











