Марат Ҳамдамов Ўзбекистон Поло федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
Куни кеча, 2023 йил 18 февраль куни Марказий темирйўлчилар маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Йилқичилик ва от спорти, Поло ва Замонавий бешкураш федерацияларига тегишли бир қатор масалалар юзасидан навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Замонавий бешкураш федерацияси бош котиби ҳамда учта федерацияларга вице-президентлар сайланди. Жумладан, Ўзбекистон Поло федерацияси вице-президенти лавозимига Ҳамдамов Марат Хайруллаевич ва Поло федерацияси раиси ўринбосари этиб Ҳакимов Рустам Раҳматуллаевичлар тайинланишди.
Шунингдек, от спортининг барча йўналишларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ва 2024 йилдаги Париж-24 Олимпия ўйинларига янада самарали тайёргарлик кўриш бўйича янги вазифалар белгиланди.