Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди
Ҳар йили февраль ойида ўзбекистонликлар стандарт календарь бўйича – шанба ва якшанба кунлари дам олишади. Бугун - 1 март. Бу ойда мамлакат аҳолисини узоқ дам олиш кунлари кутмоқда.
Президент 2022 йил 23 декабрда «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
8 март (чоршанба) – Хотин-қизлар байрами – ўзбеклар бир кун дам олади. Меҳнат кодексига кўра, бу ишланмайдиган байрам куни. Айни кунлар бўйича президент фармонига ҳеч қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган.
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт-беш кун дам олади.
Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кунлар 20 март (душанба) ва 22 март (чоршанба) бўлади.
Бундан ташқари, март ойида беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда ўтказилади:
- 11 март, шанбадан 20 март, душанбага;
- 25 март, шанбадан 22 март чоршанбага.
Шундай қилиб, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар қуйидаги дам олиш кунларига эга бўлади:
- 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
- 2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
- 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.
Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
- 2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
- 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.
Мавзуга оид
07:13 / 27.08.2024
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
07:55 / 04.04.2024
2024 йилнинг март ойида бир нечта совуқ тўлқинлар кузатилди
07:15 / 16.03.2024
Келаси ҳафта ўзбекистонликларни узун дам олиш кунлари кутмоқда
08:00 / 23.02.2024