Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура Нукусдаги тартибсизликлар бўйича янги иш айбланувчиларига 5-12 йил қамоқ жазосини сўради
Бухоро вилояти судида Нукус воқеалари юзасидан очилган иккинчи жиноят ишини бўйича суд жараёни якунига етмоқда.
Бухоро вилояти судида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунига етмоқда.
28 феврал куни ўтказилган маҳкамада прокуратура 37 нафар айбланувчини 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш, 2 нафарига озодликни чеклаш тарзидаги жазони тайинлашни сўради. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар берди.
Давлат айбловчилари ўз нутқида барча судланувчилар айбли деган хулосага келинганини маълум қилди. Шунингдек, уларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақидаги фикрлари баён қилинди.
Жумладан,
1. Судланувчи А.Мирзамбетовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
2. Судланувчи Д.Надирбаевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
3. Судланувчи П.Есенгелдиевни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
4. Судланувчи К.Ешжановни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
5. Судланувчи М.Пирлепесовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
6. Судланувчи А.Сариевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
7. Судланувчи Н.Бауетдиновни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
8. Судланувчи А.Шараповни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
9. Судланувчи О.Мамутовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
10. Судланувчи Р.Досимбетовни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
11. Судланувчи А.Алланазаровни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
12. Судланувчи Н.Дуйсенбаевни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
13. Судланувчи Н.Байлепесовни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
14. Судланувчи А.Жумабековни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
15. Судланувчи Қ.Бекполатовни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
16. Судланувчи Р.Байимбетовни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
17. Судланувчи Қ.Бахиевни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
18. Судланувчи И.Сапаровни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
19. Судланувчи А.Омирзаковни ЖК 166-моддаси 2-қисми «а,в» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
20. Судланувчи Н.Хабиповни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
21. Судланувчи Н.Пиржановни ЖК 104-моддаси 3-қисми «а» банди ва 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
22. Судланувчи З.Таджимуратовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
23. Судланувчи О.Досназаровни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
24. Судланувчи Т.Исмаиловни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
25. Судланувчи И.Полатовни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ;
26. Судланувчи Ш.Аширбековни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
27. Судланувчи Д.Рамановни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
28. Судланувчи Р.Султаниязовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш ҳамда суд залидан озод қилиш;
29. Судланувчи А.Хожаназаровни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,б,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
30. Судланувчи Е.Қанатовни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,б,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
31. Судланувчи О.Қурбановни ЖК 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
32. Судланувчи Р.Жумабаевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
33. Судланувчи А.Наурызбаевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
34. Судланувчи Н.Генжебаевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлаш ҳамда суд залидан озод қилиш;
35. Судланувчи И.Айтмуратовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
36. Судланувчи А.Есемуратовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
37. Судланувчи Қ.Бегалиевни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
38. Судланувчи М.Рахмановни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ;
39. Судланувчи А.Сейтмуратовни ЖК 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топиб, унга узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ ҳақида прокурор фикри баён қилинди.
Суд мажлисида 3 нафар адвокат ва 2 нафар ҳимоячининг музокара сўзи тингланиб, барча судланувчиларнинг ҳимоя ва охирги сўзлари эшитилди. Шундан сўнг суд ҳайъати қарор чиқариш учун маслаҳатхонага кирди.
Суд қарори эълон қилинадиган куни ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилиниши ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026