Жаҳон | 09:33 / 04.03.2023
7384
2 дақиқада ўқилади

Crew Dragon ХКСга янги экипажни етказди

Россиялик космонавтни ўз ичига олган Crew Dragon-6 экипажи ХКСда олти ой ишлаши керак бўлади. У ўтган йилнинг октябрь ойидан бери бортда бўлган Crew Dragon-5 жамоасини станцияда алмаштиради.

Фото: NASA

3 март, жума куни Американинг қайта фойдаланиш мумкин бўлган бошқариладиган космик кемаси Crew Dragon Халқаро космик станцияга (ХКС) муваффақиятли туташди. Туташиш автоматик равишда ХКС Америка сегментининг Harmony модулига амалга оширилди ва NASA космик агентлиги томонидан жонли эфирда намойиш этилди.

Crew Dragon-6 космик кемасининг халқаро экипажи таркибига америкалик астронавтлар Стивен Боуэн ва Вуди Хобург, БАА астронавти Султон Ал-Неяди ва россиялик космонавт Андрей Федяев киради. ХКСда олти ой ишлаши керак бўлган Crew Dragon-6 экипажи станцияда 2022 йил октябр ойидан буён ХКСда бўлган Crew Dragon-5 экипажини алмаштиради. Беш кундан кейин NASA астронавтлари Жош Кассада ва Никол Манн, япониялик Коичи Ваката ва россиялик космонавт Анна Кикина ерга қайтиши керак.

Crew Dragon-6 SpaceX хусусий компаниясининг Falcon 9 ракета ташувчисида 2 март куни Тошкент вақти билан соат 10:34) да Кеннеди коинот маркази 39А учириш мажмуасидан учирилди. Бу қайта фойдаланиш мумкин бўлган космик кема учун тўртинчи парвоз бўлди.

Мавзуга оид