«Буни сунъий идрок ечиб беради» деган ибора кўпинча, масала устида табиий идрок етарлича бош қотирмаганини англатади. AI (artificial intelligence – сунъий идрок) аббревиатурасидан эса тобора ўйламасдан фойдаланилмоқда, чунки сунъий идрок билан ҳамма нарса яхшироқ чиқмоқда (ва сотилмоқда).

Хўш, сунъий идрок нима? У бизга нима учун керак? Энг асосийси — бу борада қаёққа қараб кетмоқдамиз?

Сунъий идрок

Бу технологиялар кеча ё бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ, лекин унга нисбатан оммавий қизиқиш 2011–2012 йилларда пайдо бўлган. Ўшанда инсонни товушидан таниб олиш каби чиндан ҳам мураккаб масалалар ечила бошлаган. 2012 йил кузида тасвирларни синфлаш танловида AlexNet тармоғининг ғалабаси бу ёндашув бошқалардан устунлигини намойиш этиб берди.

2010-йиллар ўрталаридан бошлаб ҳар бир йирик технокорпорация ва истиқболли стартапларнинг кўпчилиги нейротармоқли технологиялардан фойдаланиб, уни ривожлантира бошлади. Сунъий идрокни ҳар қандай жойда ишлатиш мумкинлиги ойдинлашди. Масалан, агар 2012 йилда Google чуқур ўрганиш соҳасида иккитагина лойиҳа бўлган бўлса, 2016 йилга келиб уларнинг сони мингдан ошди. Соҳа гуркираб ривожланиши бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар эътиборига туша бошлади.

Сунъий идрок васвасасига Кремл иккинчи ўн йиллик охирига келиб эътибор қарата бошлади. 2019 йилнинг майида Владимир Путин AI соҳасида монополияга эришган одам «жаҳонга мутлақ ҳоким» бўлишини таъкидлади. У AI соҳасида «технологик суверенитет»га эришишга буйруқ берди. Ўша йилнинг кузида «Сунъий идрок» миллий лойиҳаси ва AI’ни 2030 йилгача ривожлантириш бўйича миллий стратегияни таъсис этувчи фармон