Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шуҳрат Худойқулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди
Uzbekistan Airways ягона акционери – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, жорий йилнинг 10 март куни Шуҳрат Худойқулов Uzbekistan Airways бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Шуҳрат Худойқулов / Фото: Uzbekistan Airways
Шуҳрат Худойқулов 1984 йил 26 июль куни Урганч шаҳрида таваллуд топган. Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг «Авиация ташувларини ташкил этиш» мутахассислигини тамомлаган.
У 2006 йил «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК жамоасига келиб қўшилган ва ўз фаолиятини «Тошкент» халқаро аэропортининг авиаташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган. 2006-2019 йиллар оралиғида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда турли лавозимларда, жумладан авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари, миллий авиакомпаниянинг сотувлар департаменти директори сифатида фаолият юритган.
2019 йилдан Uzbekistan Airways'да тижорат ва туризм бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил февраль ойидан буён Uzbekistan Airways бошқаруви раиси лавозимини транспорт вазири Илҳом Маҳкамов эгаллаб келаётган эди, у билан 2022 йил октябр ойида меҳнат шартномаси уч йилга узайтирилган эди.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026