Ўзбекистон | 09:56 / 17.03.2023
5558
1 дақиқада ўқилади

ИТБ Қорақалпоғистонда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун 200 млн доллар ажратди 

Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги мониторинг миссияси доирасида ИТБ делегацияси раҳбари Вахю Вижаянтонинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: UNDP Uzbekistan

Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистоннинг мақсадли ҳудудларида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасининг бориши ва лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилдилар.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришдан иборат. Лойиҳани амалга ошириш учун ИТБ жами 200 миллион доллар ажратди.

Бугунги кунга қадар лойиҳа 113 та қишлоқни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқди. Улардан 31 таси Қорақалпоғистоннинг 5 та туманидаги 160 та ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган.

Мавзуга оид