
Фото: Jerome Delay / AP / Scanpix / LETA
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Ироққа бостириб кирганига 20 йил бўлди. Мазкур амалиётнинг асосий мақсадлари Саддам Ҳусайн диктатурасини ағдариш ва Ироқда демократик институтлар ўрнатиш бўлганди.
Саддам Ҳусайн ҳукумати бир ойдан кўпроқ вақт ичида ағдарилади: президент кичик Жорж Буш 2003 йил 1 май куни ғалаба ҳақида эълон қилади.
2005 йил баҳорида Ироқда хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда сўнгги ярим асрдаги илк кўп партиявий парламент сайловлари ўтказилади. 2006 йил майида Ироқда Нури Маликий раҳбарлигидаги илк мунтазам ҳукумат иш бошлайди.
Аммо исёнчиларга қарши кураш узоқ давом этади, фақат 2011 йил 15 декабрига келиб АҚШ Ироқ ҳарбий кампанияси якунлангани ҳақида расман эълон қилади ва Америка контингенти ушбу мамлакатдан олиб чиқилади. 2014 йилда эса АҚШ армияси яна қайтади — бу сафар ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун.
АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий 2021 йил ёзида америкаликларнинг Ироқдаги жанговар миссияси бутунлай якунлангани ҳақида эълон қилишади.
- Сўнгги 17 йил мобайнида Ироқда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас — аммо, энг консерватив баҳоларга кўра, Америка ҳарбий амалиётининг дастлабки уч йилининг ўзида камида 100 минг киши қурбон бўлган. Тўрт миллиондан ортиқ ироқлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 2003 йилдан 2011 йилга қадар коалициянинг 4799 нафар ҳарбий хизматчиси ўлдирилган, шундан 4,4 мингдан ортиғи америкаликлар бўлган. Ироқ урушини ёритиш билан шуғулланган журналистлардан камида 136 нафари ҳалок бўлган.
Қуйида Американинг Ироқдаги икки амалиёти акс этган асосий фотосуратлар.












































