Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Президентнинг 23 март куни имзоланган қарорига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотларни олиш жараёни соддалаштирилади.
1 сентябрдан бошлаб:
а) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
б) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Бундан олдин маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима тўлаш тизими соддалаштирилиши хабар қилинганди.
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
23:00 / 01.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
11:31 / 17.03.2025
Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди
10:30 / 25.10.2024