Таҳририятга мурожаат йўллаган Рофиджон Авазмаматовнинг айтишича, шу йил 4 сентябр куни Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалласидаги хонадони дарвозаси ёнига хусусий фирма ва “электросет” ходимлари бетон “столба” ўрнатишган. 5 сентябр куни столба тагидан синиб кетиб, отасининг оёғини босиб қолган.

Image
Оёғидан айрилган Мирзомамат Соҳибназаров

“4 сентябр куни Сўх тумани Қизилқиёқ маҳалласидаги хонадонимизнинг дарвозаси ёнига хусусий фирма ва “электросет” ходимлари бетон “столба” ўрнатишди. 5 сентябр куни столба тагидан синиб кетиб, кўчага чиққан отамнинг оёғини босиб қолди.

Image

Зудлик билан отамни Сўх тумани марказий шифохонасига олиб бордик. Беморни Фарғона шаҳрига олиб бориш кераклигини айтишди. Шаҳар шифохонасида отамнинг ўнг оёғини кесиб ташлашди. Сифатсиз ясалган устунни деб соғлом отам бир оёғидан айрилиб, ногирон бўлиб қолди. Бир оёғидан айрилган отамни ҳозиргача уйда даволатяпмиз. Воқеа содир бўлганига 3 ой бўляпти. Айбдор ташкилотлар отамнинг ҳолидан бирор марта хабар олмади”, дейди жабрланувчининг ўғли.

Сўх ТЭТК раҳбари Шерзод Раҳимовга кўра, синиб кетган таянч устун хусусий корхона томонидан ишлаб чиқарилиб ўрнатилган.

Image

Kun.uz манбасига кўра, бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган бетон устун “Солиҳахон Саидахон” хусусий корхонаси томонидан Сўх туманида ишлаб чиқарилган бўлиб, маҳаллага Давлатжон Бобомансуров раҳбарлигида “Сўх транс дунё жаҳон” қўшма корхонаси томонидан ўрнатилган.

Image

Ҳолат туманда сифатсиз устуннинг қулаши билан боғлиқ биринчиси эмас. Содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисалар бетон қоришмасининг сифатига нисбатан саволлар уйғотади. 2022 йил феврал ойида ҳам Зангат