Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси тузилади
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонун 16 ва 18-моддаларига, Сайлов кодексининг 16-моддасига, Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1178-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари тузилади.
Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳамда мазкур референдум участкаларини 14-Тошкент шаҳар референдум округига бириктирилди.
Мажлисда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси референдумида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид

12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди

11:10 / 01.11.2024