Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилоятида икки туманга янги ҳоким тайинланди
Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди.
Халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Шунингдек, халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. Султанов Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими қилиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ҳар иккала туман сессиясида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди.
Мавзуга оид
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
10:44 / 27.02.2026
Хоразмда ёш истеъдод эгаси президент совғаси билан тақдирланди
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
09:39 / 14.02.2026