Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаага суди Россияга Украина ширкатига 5 млрд доллар тўлаш мажбуриятини юклади
Россия Украина компаниясига Қримдаги мулки мусодара қилингани учун товон пули тўлаши керак. Кремль Россия арбитраж қарорини қайта кўриб чиқишини айтди.
Ҳаагадаги арбитраж суд РФга 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олиниши натижасида Украина миллий компаниясига етказилган зарар учун «Нафтогаз»га 5 миллиард доллар товон тўлаш мажбуриятини юклади, деб хабар берди «Нафтогаз» бош директори Алексей Чернишев Facebook’да 13 апрель, пайшанба куни.
«Гап газ конларини ўзлаштириш ва бошқа стратегик аҳамиятга эга инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган активлар тўлови ҳақида бормоқда, у тўққиз йил аввал Украина яриморолини босиб олиш чоғида тажовузкорнинг асосий нишонларидан бирига айланган», — деб ёзади у.
«Нафтогаз» матбуот хизмати таъкидлашича, агар Россия ҳукумати суд қарорини ихтиёрий равишда ижро этишдан бош тортса, 1958 йилдаги Нью-Йорк конвенциясига кўра, «Нафтогаз» суд қарорини ижро этиш жараёнини Россия активлари жойлашган давлатлар ҳудудида бошлаш ҳуқуқига эга.
Ҳаага суди 5 миллиард долларлик кўрсаткич «Нафтогаз» активларининг Россия томонидан мусодара қилинишидан олдинги қийматини адолатли акс эттирганини аниқлади. Қайд этилишича, бу Украина компаниясига Ҳаагадаги арбитраж томонидан Россиянинг Қримдаги активларини экспроприация қилгани учун компенсация сифатида берилган энг катта суммадир.
2019 йилда Ҳаагадаги арбитраж суди Россия «Нафтогаз»нинг Қримдаги мулкини ноқонуний равишда мусодара қилганини тан олди ва 2022 йилда товон миқдори бўйича эшитувларни бошлади. «Нафтогаз» 10 миллиард доллар талаб қилган.
Мавзуга оид
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025