Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Тошкентда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ хабарига кўра, унда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн сўм олган.
ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 1,4 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026
“Ўзбекистон–2030” стратегияси: мудофаа тизимида янги мақсадлар белгиланади
08:39 / 06.01.2026
Қўқон ва Фарғонада “опий” ва “гашиш”нинг катта партиялари мусодара қилинди
14:08 / 28.12.2025