Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда банклар устав капитали энг кам миқдори босқичма-босқич оширилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди
Унга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори:
2023 йил 1 сентябргача 100 миллиард сўмни;
2023 йил 1 сентябрдан 200 миллиард сўмни;
2024 йил 1 апрелдан 350 миллиард сўмни;
2025 йил 1 январдан 500 миллиард сўмни ташкил этади.
Илгари банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши лозим эди.
Шунингдек, ташкил этилаётган ёки қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк устав капитали юқорида назарда тутилган кундаги миқдорлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Мавзуга оид
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
20:43 / 15.06.2026
Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:50 / 11.06.2026