Жаҳон | 15:14 / 22.04.2023
9243
2 дақиқада ўқилади

Лондон: “Ўлмас полк” бекор қилинишининг хавфсизлик масаласига алоқаси йўқ

Россия ҳукумати 9 май куни мамлакат шаҳарлари кўчалари бўйлаб анъанавий форматдаги “Ўлмас полк” акциясини улар иштирокчилари Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлар кўламига эътибор қаратиши мумкинлигидан қўрқиб, бекор қилди. Бу тахминни Британия Мудофаа вазирлиги эрталабки ҳисоботида билдирган.

Фото: Yuri Smityuk/TASS/dpa/picture alliance

“Бу “Вагнер” гуруҳи эгаси (асосчиси) Евгений Пригожиннинг Украинада ҳақиқатан ҳам “нацистлар” бор-йўқлиги ҳақида очиқ савол берганидан кейин содир бўлди, бу эса Россиянинг урушни оқлаш бўйича расмий позициясига зид келади”, — дея эслатади Британия разведкаси.

Россия расмийларининг ўзи хавфсизлик нуқтайи назаридан “Ўлмас полк” аксияси доирасида маршдан бош тортаётганини айтмоқда.

Бундан олдин “Ўлмас полк” марши ташкилотчилари уни 9 май, ғалаба кунида Россия шаҳарларида ўтказишдан бош тортганди. 

Ҳаракат матбуот котиби Олга Байбулованинг “Интерфакс”га тушунтиришича, акция “анъанавий формати”ни кенгайтириш ва “Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари хотирасига кун бўйи ҳурмат бажо келтиришга” қарор қилинган.

“Россиянинг ўлмас полки” ҳаракати марказий штаби ҳамраиси, Давлат думаси депутати Елена Цунаева РИА “Новости”га “турли хил форматлардан фойдаланиш” қарори хавфсизлик нуқтайи назаридан қабул қилинганига аниқлик киритганди.

Мавзуга оид