ФВВ раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди
Вазирга уч нафар янги ўринбосар тайинланди, бир ўринбосар ишдан кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан полковник Санжар Зупаров Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санжар Зупаров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистон президенти қарори билан полковник Мухтор Муҳиддинов Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мухтор Муҳиддинов 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат техника университетини, 2004 йили Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистон президенти қарори билан полковник Хуршид Алибоев Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хуршид Алибоев 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.
У тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Камил Абдижалилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
Мавзуга оид

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:35 / 06.04.2025
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди

20:27 / 28.03.2025