02:36 / 08.05.2023
28293

Бокс. Жалолов чоракфиналда, яна уч боксчи ўз жангларида ғалаба қозонди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 7-куни ўтказилди. Якшанба кунги баҳсларда мухлисларнинг асосий эътибори ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари иштирокидаги жангларга қаратилди.

Куннинг дастлабки жангида -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилди. Баҳсда бухоролик боксчи яққол устунлик билан ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўлланма олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Иккинчи баҳсда -75 кг вазн тоифаси вакили Аълохон Абдуллаев турнирдаги илк жангида хитойлик Менг Янг Жаога қарши рингга кўтарилиб, ғалабага эришди – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Учинчи жангда эса Рио-2016 олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов -51 килограмм вазн тоифасида мусобақадаги 2-баҳсини марокашлик Саид Мортажига қарши ўтказиб, рақибига имконият қолдирмади – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Энг кўп томошабин йиғилган куннинг вакилларимиз иштирокидаги 4-жангида энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов океаниялик Теремоанага қарши рингга кўтарилди. Токио олимпиадаси ғолиби рақибини 2-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, чоракфиналга йўлланма олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 7 май кунги иштироки:

-57 кг. Абдумалик Халоков - Чарли Сениор (Австралия) – 5:0 ғалаба.

-75 кг. Аълохон Абдуллаев – Менг Янг Жао (Хитой) – 5:0 ғалаба.

-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Саид Мортажи (Марокаш) – 5:0 ғалаба.

+92 кг. Баҳодир Жалолов - Теремоана Теремоана (Австралия) – 2-раундда техник нокаут.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

8 май (душанба). Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар анонси:

-54 кг: Ойбек Жўраев - Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг).

Top