Самарқандда автобус уриб юборган кўзи ожиз ўқувчи ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 13 май куни соат 15:30 ларда содир бўлган.
Самарқанд шаҳар Рудакий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Беруний-Гагарин автомобил йўлида Isuzu автобуси йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 59-сон «Нурли маскан» имконияти чекланганлар мактаб-интернати ўқувчиси 2004 йилда туғилган Қ.Д.ни уриб юборган.
Оқибатда, тан жароҳати олган Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 2023 йил 15 май куни шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳалок бўлган Қ.Д. Сурхондарё вилоятидан бўлиб, Самарқанд шаҳридаги имконияти чекланганлар мактабида таҳсил олган.
Ҳодиса содир бўлган куни у шериги билан дўкондан нарса олиб келиш учун мактаб ҳудудидан кўчага чиққан.
Маълумот учун имконияти чекланганлар таҳсил олувчи «Нурли маскан» мактаб-интернати вилоят ИИБ томонидан оталиққа олинган.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2025
Самарқандда қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди
08:04 / 21.01.2025
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025