Бу ҳақда, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюн Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур 500 млн долларлик маблағ Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭС лойиҳасига сарфланади.
Томонлар ўртасидаги учрашувда транспорт, энергетика, коммунал хўжалиги, коммунал ва шаҳарсозлик соҳаларидаги «яшил инфраструктура»ни ривожлантиришни молиялаштириш борасидаги келишувларга эришилди.















