Бошланғич синф ўқувчиларига планшетлар тарқатилади
ЎзЛиДеПдан президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашувда келгуси 7 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалари билан таништирди.

Фото: ЎзЛиДеП
Сайловолди дастурининг таълимга оид бандида таъкидланганидек, Хоразм боғчаларида компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш бошланади, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
“Хоразмнинг “ташриф қоғози” IT бўлади. Аввало, “мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади”, деди Мирзиёев. Бунинг учун, вилоятда етти йилга мўлжалланган, рақамлаштириш соҳасида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” деб номланган лойиҳага старт берилади.
Боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатишнинг биринчи босқичида Хоразм вилоятдаги 543 та мактабдан 110 таси танлаб олиниб, бошланғич синф ўқувчиларига “ноутбук” олиб берилади.
Шунингдек:
- юқори синфларда дастурлаш, веб-дизайн каби соҳалар касб сифатида ўқитилади;
- Хоразмнинг барча боғча ва мактаблари фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади;
- 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилади;
- қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади.
Шунингдек, келгуси етти йилда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан кўп бўлган синфлар қолмайди, деб таъкидлади номзод (ҳозирда 2 мингдан зиёд синфда 35 та ва ундан кўп бола ўқийди).
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Иқтисодиёт | 11:00
-
Украина Ўзбекистоннинг учта компаниясига санкциялар киритди
Иқтисодиёт | 10:51
-
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
Жаҳон | 10:46
-
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон | 10:06
Мавзуга оид

14:03 / 11.05.2025
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025