Олий судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳукми устидан 28 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган апелляция шикоятларига асосан жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисми апелляция тартибида кўриб чиқилди.
Олий суд ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди:
И. Полатов, П. Есенгелдиев, И. Аитмуратов, И. Сапаров, Р. Жумабаев ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар тўлиқ қаноатлантирилди.
Бунга кўра: И. Полатовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
П. Есенгельдиев ва И. Аитмуратовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
И. Сапаров ва Р. Жумабаевга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.
Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.
Д. Надирбаев, А. Есемуратов, З. Пиржанов, Р. Досимбетов, Қ. Бахиев, Н. Бауетдинов, Р. Баимбетов, З. Таджимуратов, К. Ешжанов, А. Алланазаров, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, А. Омирзаков, А. Сариев, К. Бекполатов, Н. Дуйсенбаев ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди.
Бунга кўра: Д. Надирбаев ва А. Есемуратовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;
З. Пиржанов, Қ. Бахиев ва Р. Баимбетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
Р. Досимбетов ва А. Алланазаровга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
Н. Бауетдиновга тайинланган 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;
З. Таджимуратов ва А. Омирзаковга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 7 йил;
К. Ешжанов, Н. Байлепесов ва А. Жумабековга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;
















