Ўзбекистон | 13:12 / 22.06.2023
5780
1 дақиқада ўқилади

ИИОга наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш материалини расмийлаштириш ваколати бериляпти

Сенат қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Фото: Senat.uz

Қонунга ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилишини, шунингдек, мазкур материалларни тайёрлаш тартиби белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Киритилаётган қўшимчалардан бири фуқароларнинг наркологик текширувдан ўтказилишини, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини давлат кафолатлаши белгилаб қўйилмоқда.

Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид