Ўзбекистон | 15:48 / 22.06.2023
17885
2 дақиқада ўқилади

Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда

Очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш тавсия этилган.

Фото: yuz.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун, 22 июн куни Термиз шаҳрида об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда.

Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотларига кўра:

- соат 09:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 7192 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 14 баравар ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-7 м/с. Кўриниш 500 метр.

- соат 10:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 6241 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

- соат 11:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 5739 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 11 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 м/с. Кўриш 700 метр.

- Соат 12:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 4 542 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 9 марта ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-9 м/с. Кўриш 1000 метр.

Очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш тавсия этилган. Очиқ ҳавода бўлганда ниқоб ва кўзойнак тақиш лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид