Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларида ёшларда ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини шакллантириш бўйича маҳорат дарси ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаси – маҳалла учун маънавият ўчоғи” шиори остида мардлик, жасорат, оила, маҳалла ва ватанга муҳаббат туйғуларини ёшлар орасида кенг оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг ҳафтанинг ҳар пайшанба куни таълим муассасаларининг бўш ҳудудларида “Таълим муассасаси – маҳалла учун маънавият ўчоғи” шиори остида ёшлар орасида ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини шакллантириш бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Белгиланишича:
а) ёшларни ватанга содиқлик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида Қуролли кучлар фахрийлари иштирокидаги маҳорат дарслари Мудофаа вазирлиги;
б) ёшлар онгида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, турли хил ёт ғоялар таъсири ва оқимларга қарши тура оладиган, ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни шакллантириш борасидаги маҳорат дарслари Ички ишлар вазирлиги;
в) ватан шаънини ҳимоя қилишга тайёр, мустаҳкам қараш ва қатъий фуқаролик позициясига эга ёшларни тайёрлаш, уларни спортга жалб қилиш орқали соғлом руҳда тарбияланишини ташкил этиш, жумладан қўл жанги, камондан отиш, от спорти каби спорт турлари бўйича маҳорат дарслари Миллий гвардия томонидан ташкил этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йилнинг 1 сентябрига қадар “Таълим муассасаси – маҳалла учун маънавият ўчоғи” шиори остида таълим муассасаларининг бўш ҳудудларида маҳорат дарсларини ўқув жараёнларига халақит қилмаган ҳолда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси учун етарли шарт-шароит яратиб беради.
Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда “Таълим муассасаси – маҳалла учун маънавият ўчоғи” шиори остида ўтказиладиган маҳорат дарсларига маҳалладаги барча ёшлар қатнашишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026