10:24 / 12.07.2023
3387

Тошкентда энг кўп қурилиш Миробод туманида амалга оширилган 

Тошкентда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида, жами қурилиш ишлари таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 3 010,1 млрд сўмни ташкил этди. 

Йирик қурилиш ишлари 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 66,7 фоизни ташкил этиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 22,8 фоизга тенг бўлди.

Туманлар кесимида қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмида Миробод тумани етакчилик қиляпти – 514,1 млрд сўм.

Ундан кейинги ўринлардан қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 491,5 млрд сўм ва 375,6 млрд сўм бўлган Юнусобод тумани ҳамда Чилонзор тумани жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган туманлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Яккасарой тумани – 295,9 млрд сўм;
  • Шайхонтоҳур тумани – 290,7 млрд сўм;
  • Олмазор тумани – 276,8 млрд сўм;
  • Мирзо Улуғбек тумани – 273,4 млрд сўм;
  • Учтепа тумани – 149,5 млрд сўм;
  • Бектемир тумани – 116,9 млрд сўм;
  • Янгиҳаёт тумани – 101,7  млрд сўм;
  • Сергели тумани – 73,8 млрд сўм;
  • Яшнобод тумани – 50,2 млрд сўм.
Top