Жорий йилнинг 14 июль куни соат 20:00 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Э.Т. бошқарувида бўлган давлат рақами “Нексия-3” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 2000 йилда туғилган М.Й.ни уриб юборган ва рул бошқарувини йўқотиб, йўл иншоотига урилиб ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси ва пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.