Меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:
– низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;
– низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;
– тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.
Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.
Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак. Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.
Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.
Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:
- бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
- республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.
Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
- тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;
- тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;
- низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.
Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.
Маълумот учун, меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.
Мавзуга оид
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
08:44 / 28.05.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келаётгани маълум қилинди
08:17 / 13.05.2024
Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди
19:18 / 02.05.2024