Қисқартиришларнинг аниқ миқдори ҳали номаълум, деди ташкилот вакили Redaktionsnetzwerk Deutschland медиа-гуруҳи нашрларига берган интервьюсида. 

Бироқ, 2023 йилда хайрияларнинг асосий қисми Украинага йўналтирилади. 2022 йилда Украина учун ХҚХҚ бюджети тахминан 435 миллион еврони ташкил этди.

Аввалроқ Украина Бош прокуратураси Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Беларусга мажбуран депортация қилишда иштирок этгани муносабати билан Беларусдаги Қизил Хоч ташкилотига қарши тергов бошлаганди. Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Беларус Қизил Хоч ташкилоти ўз ҳаракатлари билан «Женева конвенциялари нормаларини, шунингдек, Қизил Хоч ҳаракатининг асосий тамойилларини қўпол равишда бузмоқда». 

Костин Халқаро Қизил Хоч Қўмитасини вазиятга эътибор қаратишга ва «тегишли чоралар кўришга» чақирди.

Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудларидан болалар Беларусдаги соғломлаштириш лагерларига «таътилга» жўнатиляпти, бироқ ҳаммаси ҳам ортга қайтмаяпти, баъзилари Россия ҳудудида ғойиб бўляпти, дея хабар берди мухолифатдаги Инқирозга қарши халқ бошқаруви раҳбари ва Беларуснинг ўтиш даври қўшма вазирлар маҳкамаси вакили Павел Латушко 19 июль куни «Дождь» телеканалига берган интервьюсида.