Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

  • тармоқ (соҳа)ларни ривожлантириш концепцияларига (стратегиясига) асосан, шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши ва аҳолининг таклифлари асосида келгуси уч йил учун лойиҳалар портфели шакллантирилиши ва мазкур лойиҳалар портфели ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш учун маълумотлар базаси сифатида хизмат қилиши назарда тутилган;
  • лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудларда ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган;
  • ҳар йилги дастурни шакллантиришда лойиҳалар портфелига киритилган инфратузилма лойиҳалари рўйхатидан уларни амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва уларнинг ҳажмлари билан ўзаро боғланган ҳолда лойиҳалар танлаб олинади;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Давлат дастурлари лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишиш” автоматлаштирилган электрон платформа яратилган.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

  • 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан дастур доирасида лойиҳалар портфелини шакллантиришда фуқаролар томонидан ташаббус тарзида билдирилган лойиҳа таклифлари алоҳида инобатга олинади;
  • лойиҳалар портфелига таклифлар фуқаролар томонидан ўзлари доимий яшаб турган туман (шаҳар) ва маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа муассасалари (умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, маданият ва спорт муассасалари) қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда ичимлик ва оқова сув тармоқларини яхшилаш юзасидан лойиҳалар бўйича билдирилади;
  • тармоқ вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) ўзларининг расмий веб-сайтларида фуқаролар томонидан лойиҳа таклифларни тақдим этиш имкониятини кўзда тутувчи “жамоатчилик ташаббуси асосида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари портфелин шакллантириш” махсус алоҳида ахборот саҳифасини яратади;