Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Марказий Осиё давлатлари армиялари вакиллари иштирокида машғулотлар ўтказилмоқда
Форт-Ҳаррисондаги машғулотларнинг 230 дан ортиқ иштирокчиси ҳарбий қарор қабул қилиш ва халқаро хавфсизлик таҳдидига биргаликда жавоб бериш кўникмаларини шакллантирмоқда.
Фото: Akipress
АҚШнинг Монтана штатида Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий хизматчилари иштирокида «Минтақавий ҳамкорлик 23» (RC23) машғулотлари ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ тарафидан машғулотларга мамлакатнинг барча ҳудудларидан ходимлар, жумладан Аризона, Массачусетс, Миссисипи, Монтана ва Виржиния миллий гвардияси ҳарбийлари ва учувчилари жалб этилган.
«Машқлар иштирокчи давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ишлаш учун салоҳият ва имкониятларни оширишга қаратилган», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Форт-Ҳаррисондаги машғулотларнинг 230 дан ортиқ иштирокчиси биринчи босқичда ҳарбий қарор қабул қилиш ёки MDMP билимлар базасини яратди. Сўнгра тадбир расман бошланганидан сўнг, АҚШ ва ҳамкор мамлакатларнинг ходимлари халқаро хавфсизлик таҳдидига биргаликда жавоб бериш кўникмаларини шакллантирди.
«RC23 иштирокчилари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллий салоҳиятни ошириш, оммавий қирғин қуроллари, террористик унсурлар ва гиёҳванд моддаларни тўхтатиш усуллари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашишни оширишга қаратилган сценарийларга дуч келишади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026