Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техникумларда давлат гранти асосида қабул қилинадиган касб ва мутахассисликлар белгиланди
Асосий йўналишлар қишлоқ хўжалиги, балиқ хўжалиги, ветеринария ва хизмат соҳасига тааллуқли.
Техникумларда қабул квотасининг 100 фоизи давлат гранти асосида белгиланган касб ва мутахассисликлар рўйхати тасдиқланди.
Ундан 24 та касб ва мутахассислик жой олган. Асосий йўналишлар қишлоқ хўжалиги, балиқ хўжалиги, ветеринария ва хизмат соҳасига тааллуқли.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 10 август куни профессионал таълим муассасаларига (коллеж ва техникумлар) абитуриентларни my.gov.uz орқали онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Рўйхатга олиш 10 сентябрга қадар давом этади ва абитуриентлар шунгача ўз маълумотларини ўзгартириши мумкин бўлади.
Аввалроқ 2023-2024 ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 109546 та қабул квотаси тасдиқланганди.
Шундан: 123 та коллеж учун — 41 330 та; 216 та техникум учун — 68 216 та.
Мавзуга оид
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
11:44 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 14 та “яшил” техникум очилади
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
18:59 / 06.03.2026