Ўзбекистон | 16:52 / 21.08.2023
19496
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Тиляпия балиғидан чавоқ олиш технологияси яратилди

Фото: Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан дунё аквакультурасида истиқболли тур ҳисобланган тиляпия балиғидан маҳаллий шароитда чавоқ етиштиришнинг таянч технологияси ишлаб чиқилди ва амалиёти йўлга қўйилди.

Маълумки, тропик тур саналган тиляпия балиқлари дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида етиштирилади. Хусусан, Африка, Яқин Шарқ, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг балиқчилик тармоғида асосий тур ҳисобланади. Германия, Франция, Бельгия, Чехия ва Болгарияда ҳам саноат усулида етиштириш йўлга қўйилган.

Мазкур балиқларни жадал етиштириш бўйича Хитой ва Миср давлатлари етакчилик қилади. Дунё аквакультурасида етиштирилган жами балиқ маҳсулотларининг 6 млн тоннаси ёки 10 фоизини айнан тиляпия балиқлари ташкил этади.

Ҳозирги кунда институт олимлари томонидан мазкур балиқ турини қишловдан чиқариш, она балиқлар тўдасини шакллантириш ва интенсив усулда етиштиришнинг илмий асослари якунига етказилди.

 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида