00:37 / 23.08.2023
28210

ОЧЛ. ОКМК ҳам сафарда Қатар жамоасини мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди

Фото: ОКМК

Осиё Чемпионлар Лигаси саралашининг сўнгги босқичида Олмалиқнинг ОКМК клуби Қатарда «Ал Араби» билан баҳс юритиб, Рубен Санчеснинг ажойиб голи эвазига ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди. 

Аввалроқ Наманганнинг «Навбаҳор»и Қатарнинг бошқа бир клуби «Ал Вақра»ни енгиб, саралашдан муваффақиятли ўтганди. Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» ва мамлакат кубоги соҳиби «Насаф» эса гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланма олган. 

Шу тариқа 2016 йилдан сўнг илк бор Ўзбекистоннинг 4 клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади.

ОЧЛ. Саралаш босқичи (финал) 
Ал Араби (Қатар) — ОКМК (Ўзбекистон) 0:1

22 август, «Ат Тумама»
Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Йон Жае Йол, Парк Санг Жунг, Парк Санг Жун (Жанубий Корея) 
Гол: Рубен Санчес (70).
ОКМК — Ботирали Эргашев, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Раҳмонов, Анзур Исмоилов, Шоҳрух Гадоев, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов (Ойбек Рустамов, 85), Сиёваш Ҳақназарий (Миржаҳон Мираҳмадов, 85), Санжар Турсунов (Виталий Денисов, 90+5), Рубен Санчес, Хуршид Ғиёсов.
Ал Араби — Жасим Одил Ал Ҳилоли, Васим Леддари Булиф, Ҳамид Исмоил (Али Суҳайл, 90+1), Муҳаммед Аc Саид, Симо Кеддари, Жасим Габер Абдусалом (Абдулла Ал Муриси,77) Абду Диалло,  Абдулла Марифи (Аҳмад Дузандеҳ, 87), Аҳмад Фатҳи, Умар Аc Сома, Рафиня Алкантара, Юсуф Мсакни. 
Огоҳлантиришлар: Шоҳрух Гадоев (5), Муҳаммад Ас Саид (39), Абдулла Абдуллаев (42).

Top