Жамият | 17:00 / 24.08.2023
13893
2 дақиқада ўқилади

PRIZMA дўкони янги имкониятлар билан қайта очилди

Фото: PRIZMA

Жорий йилнинг 16 август куни, пойтахтимизда 2 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган PRIZMA дўконининг янгиланган форматдаги расмий очилиши бўлиб ўтди. PRIZMA дўконида олдин асосан маиший техника ва электроника маҳсулотлари сотувда бўлган бўлса, эндиликда дўкон расталаридаги маҳсулотлар орасига барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари каби маҳсулотлар ҳам қўшилиб, жами ассортимент 7000 дан ортди.

Харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, дўконда маҳсулотларни бошланғич тўловсиз 12 ойгача муддатли тўловга харид қилиш имконияти жорий этилган. Бундан ташқари, бюджет ташкилоти ишчилари ва нафақадаги шахслар биргина паспортнинг ўзи билан муддатли тўлов шартномасини тузиб, 15 дақиқада маҳсулот харид қилиш имкониятига эга.

Очилиш маросими концерт дастурининг меҳмони – ўз ижоди билан кенг танилган “Ko’k choy” гуруҳи ҳам барчага аъло кайфият улашди ва байрамона муҳитни яратди. Шу куни июль ойида ўтказилган “Омадли харидлар ойи” акцияси доирасида акция ғолиблари ҳам барча тадбир иштирокчилари гувоҳлигида аниқланди.

Ҳозирги кунда PRIZMA дўкони дам олиш кунисиз, ҳар куни мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Дўкондаги малакали сотувчи маслаҳатчилар келган мижознинг эҳтиёжини аниқлаб, уларга керакли маҳсулотни танлашда кўмаклашмоқда. Харид қилинган маҳсулотларни етказиб бериш дўкон томонидан бепул амалга оширилади.

Сиз ҳам PRIZMA дўконига ташриф буюриб кенг ассортиментдаги товарлар билан танишиб, ўзингиз анчадан бери олишни ният қилиб юрган маҳсулотингизни қулай шартлар асосида муддатли тўловга бу ердан харид қилишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 120/2 уй

Мўлжал: Циолковский чорраҳаси

Маълумот маркази: +998555002222

Реклама

Мавзуга оид