17:19 / 27.08.2023
10967

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.

Фото: Kun.uz

27 августдан «Ташаббусли бюджет»нинг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди, дея хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Бу мавсумда республика бўйлаб 9426 та маҳалладаги инфратузилма яхшиланиши учун жами 49 464 та таклиф келиб тушган, улардан 33 631 таси овозга қўйилган.

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Овоз бериш жараёни 16 сентябрга қадар давом этади.

«Очиқ бюджет» портали орқали киритилган таклифларга қуйидаги тартибда овоз берилади:

  • Openbudget.uz сайтига кирилади;
  • «Ташаббусли бюджет» бўлими танланади;
  • «Овоз бериш» тугмаси босилади;
  • Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади;
  • «SMS орқали» тугмаси танланади;
  • Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади;
  • «SMS кодни юбориш» тугмаси босилади;
  • Мобил телефонга келган SMS код киритилиб, яна «SMS кодни юбориш» тугмаси босилади.

Жамоатчилик фикри орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланганди.

Top