“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига овоз берган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни кўриш имконини берувчи янги функция — овоз берувчилар портрети ишга туширилди.
Энди лойиҳаларга берилган ҳар бир овоз юзасидан овоз берувчининг жинси, ёши, ҳудуди ва қайси алоқа оператори абоненти экани каби батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.



Барча овозлар “Бир фуқаро – бир овоз” тамойили асосида, тегишли текширувлардан ўтгандан сўнг қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар порталда овоз берувчиларнинг телефон рақамидаги сўнгги рақамлар ва овоз берилган вақтни кўриш мумкин эди.










