Туркиянинг Freebird Airlines авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан тўғри чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Биринчи йўловчи чартер рейси 7 сентябрга мўлжалланган. Рейслар Airbus А320 русумидаги самолётларда ҳафтасига бир марта - пайшанба кунлари амалга оширилади.

Freebird Airlines - 2000 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. 

Компания Европа ва Туркия ўртасида халқаро чартер рейсларини, шунингдек, ички рейсларни амалга оширади.