Очилиш маросимида Zeppelin International AG бошқарувчи директори Франк Янас, Zeppelin Central Asia Machinery бош директори Михаил Концевенко, Caterpillar ҳудудий менежери Азамат Шимгамбаев, шунингдек, АҚШ ва Швейцария элчилари иштирок этишди.

Компанияни Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари ҳақида Zeppelin Central Asia Machinery бош директори Михаил Концевенко фикр билдирди:
– Сўнгги бир неча йил давомида биз ўсиб, бизнесимизни кенгайтириб бормоқдамиз. Ҳозир ҳукумат даражасида биз марказнинг компонентларни тиклаш маркази лойиҳасини муҳокама қиляпмиз. У маҳаллий буюртмачиларга таъмирлаш харажатларини қисқартириш ва шу билан бирга биз томонимиздан юқори сифатли сервисга эга бўлиш имконини беради. Агар буюртмачи ва ҳукумат outsourcing хизмати бўйича келишса, лойиҳа 15 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилиши мумкин»,- деди директор.
Асосий фаолиятидан ташқари, Zeppelin, шунингдек, таълимга ҳам сармоя киритади. Ҳозирги пайтда компания «МИСИС» университети Олмалиқ филиали, Турин политехника университети, шунингдек, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.
Бундан ташқари, компанияда корпоратив-ижтимоий масъулият соҳасига оид ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида бу йил қуёш коллекторлари ўрнатилди ва бу электр энергияси истеъмолини камайтириш имконини берди.
«Авваламбор, биз буюртмачилар талабларига эътибор қаратамиз. Шунингдек, биз юқори даражада техник ёрдам кўрсатамиз, бу узоқ йиллар давомида бозорда етакчи бўлиб қолишимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга» - таъкидлади Zeppelin International AG бошқарувчи директори Франк Янас.

Caterpillar – жаҳоннинг йирик қурилиш ва тоғ-кон техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бири. Ер қазиш-транспорт техникаси, қурилиш ускуналари, дизел двигателлари, энергетик (табиий ва йўлдош газларда ишловчи) қурилмалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Таркибида дунёнинг 50та мамлакатида ва бешта қитъасида жойлашган 480дан ортиқ бўлинма мавжуд.

Zeppelin International AG — Ўзбекистондаги Caterpillar® компанияси техникаси расмий дилери. Компания Zeppelin GmbH Германия концернининг бир қисми ҳисобланиб, у ҳажми бўйича Caterpillar’нинг дунёда иккинчи ўриндаги дилеридир.











