Украинанинг давлат қарзи 121 миллиард евродан ошди
Июл ойида Украинанинг давлат қарзи 146,23 млрд гривнага ошиб, 4860,59 млрд гривнани ташкил қилди, дея хабар берди Молия вазирлиги.
Июл ойи давомида Украинанинг давлат қарзи 146,23 миллиард гривнага (3,66 миллиард евро) ошди. Бу ҳақда Украина ОАВ 28 август, душанба куни эътибор қаратган Молия вазирлиги маълумотларида айтилади. 31 июл ҳолатига кўра, мамлакатнинг давлат қарзи 4860,59 млрд гривнани (121,6 млрд евро) ташкил қилди, дея хабар берди идора.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ташқи қарз ушбу сумманинг 68,29 фоизини ёки 3 319,19 млрд гривнани (83 млрд евро) ташкил этган. Қолган 31,71 фоизи 1 541,41 миллиард гривна (38,5 миллиард евро) ички қарздир.
Европа Иттифоқидан яна бир кредит
Бир неча кун олдин Украина яна бир ёрдам пакети сифатида Европа Иттифоқидан 1,5 миллиард евро миқдорида кредит олган эди. Маблағлар Россия ҳарбий ҳаракатларидан ҳимояланаётган мамлакатга давлат органлари ишини қўллаб-қувватлаш ва бузилган инфратузилмани таъмирлашда ёрдам бериши керак, деди Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен.
Берилган маблағлар 2022 йил охирида тасдиқланган ва Киевга жами 18 миллиард еврогача маблағ ўтказишни назарда тутувчи кредит дастурига киритилган. Ушбу дастур Украина томонининг 20 банд, жумладан, коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ. Пулни қайтариш 2033 йилдан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилган ва 35 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024