Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон самолётлар импортини соддалаштиришни режалаштирмоқда
Гап ижара ва лизинг шартларида вақтинча олиб кирилган, чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ бўлмаган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш ҳақида бормоқда.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш учун ҳаво кемаларини вақтинча олиб киришни осонлаштириш режалаштирилмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги тадбиркорлар билан мулоқотидан сўнг қабул қилинган қарорига илова қилинган «йўл харитаси»да назарда тутилган.
Гап ижара ва лизинг шартларида вақтинча олиб кирилган, чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ бўлмаган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш ҳақида бормоқда.
Масъул вазирликларга октябр ойига қадар бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Божхона кодексига мувофиқ, даврий божхона тўловлари товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисобланади.
Бундай тўловлар миллий валютада Марказий банк томонидан тўлов кунида белгиланган расмий курс бўйича тўланади. Маблағлар давлат бюджетига ўтказилади. Даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалдаги божхона тўловлари ставкалари қўлланади.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
13:56 / 23.03.2026